Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталарининг нархи 2017 йил 2 июндан оширилади

29.05.2017    1826

Тошкент ҳайвонот боғида сақланаётган ноёб ва экзотик, қизил китобга киритилган жониворларнинг озуқа маҳсулотлари, дори воситалари, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари, коммунал тўловлари, яъни электр энергия, сув ва оқава, табиий газ тўловлари 2014 йилдан буён бир неча маротаба ошганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Mаданият Вазирлигининг 2017 йил 22 майдаги 01-11-08-1490 сонли хатига асосан,

2017 йил 2 июндан Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталарининг нархи қуйидагича бўлади:

— Ногиронлар— бепул;

— 7 ёшгача болалар— бепул;

— Муддатли харбий хизмат ўтаётганлар— 6 000 сўм;

— 7 ёшдан 16 ёшгача болалар— 6 000 сўм;

— 16 ёш ва ундан катталар— 10 000 сўм.