“Биз ҳимоя қиламиз!”

15.11.2018    161

2018 йил 14 ноябр куни Тошкент ҳайвонот боғида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ижодкор ёшлар билан ишлаш ва оммавий маданий тадбирларни ташкил этиш бошқармаси томонидан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳамда Республика эстрада-цирк коллежининг фаол ва ташаббускор ёшлари  билан биргаликда ҳайвонларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб “Биз ҳимоя қиламиз!” номли маданий-маърифий байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбир доирасида интерфаол ўйинлар, китоблар кўргазмаси, “ANIMALS” номли оилавий интерфаол ўйинлар, “Табиатга меҳрим” дарахтларга сув қуйиш лойиҳаси, “Орзулар дарахти” лойиҳаси (Стикерларга тилак ёзиб, дарахтли баннерга ёпиштириш) ташкил этилди.

Тадбир давомида саҳнада “Биз ҳимоя қиламиз!” номли концерт дастури ҳам бўлиб ўтди. Унда санъаткорлар, таниқли эстрада хонандалари, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари, Республика эстрада-цирк коллежи ва Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг истеъдодли талабалари қатнашишди.

Тадбирга тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда кам таъминланган оила фарзандлари, меҳрибоклик уйлари тарбияланувчилари, аҳоли вакиллари таклиф этилди. Ташкил этилган турли лойиҳалар ва концерт дастури барчада катта қизиқиш уйғотди ҳамда илиқ таассурот қолдирди.

Байрам тадбири тафсилотлари Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг бир қатор теле ва радио каналлари ҳамда бошқа ОАВ орқали кенг ёритилди.