Болалар Тошкент ҳайвонот боғига саёҳат қилди

10.11.2020    110

“Тошкент ёшларни севади!” шиори остида ўтказилаётган ёшлар фестивали доирасида Жамоатчилик кенгаши “SOS – болалар маҳалласи”, Меҳрибонлик уйлари болаларининг Тошкент ҳайвонот боғига саёҳати ташкил этилди.

Экскурсия иштирокчилари – 9 ёшдан 15 ёшгача бўлган ўғил-қизларнинг кўзларида олам-олам қувонч намоён. Зеро, ушбу тадбир карантин бошланганидан буён ўтган саккиз ой давомида илк саёҳат сифатида болажонлар қалбига катта таассуротлар билан муҳрланди.  

Ҳайвонот боғига саёҳат давомида болаларга ҳомийлар томонидан тушлик уюштириб берилди.

Ушбу тадбир Жамоатчилик кенгашининг Тошкент ҳайвонот боғи билан режалаштирилган ҳамкорлиги доирасидаги илк қадамдир.  

 

http://uza.uz/uz/posts/bolalar-toshkent-hayvonot-bogiga-sayohat-qildi