Тошкент ҳайвонот боғида “Бутунжахон табиатни мухофоза қилиш қилиш куни"

07.06.2019    462

2019 йил 7 июнь куни Тошкент ҳайвонот боғида “Бутунжахон табиатни мухофоза қилиш қилиш кунига бағишланган “Онажоним табиат”
деб номланган байрам тадбири ўтказилди. Байрамга Ўзбекистон экологик партияси Тошкент шахар кенгаши раиси Кабулжанова Л.А.
Юнус обод туман дам олиш маркази артистлари хамда Учтепа райони Республика ихтисослашган Санъат мактаб-интернати, Тошкент шахар М.Улугбек номидаги 207 мактаб ўқувчилари ва Тошкент шахар махаллаларидан болажонлар таклиф этилди.
Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад Она табиатимизнинг хар бир неъматини кўз қорачиғимиздай авайлаб асраш ва келажак авлодларимизга соф холича етказиб бериш каби тушунчаларни ёшларнинг онгига сингдиришга қаратилди. Тадбир Ҳайвонот боғига саёхат билан якунланди.