Ҳурматли юртдошлар!

25.01.2018    1629

 

Бугунги кунда Тошкент ҳайвонот боғи ўз фаолиятини амалга оширишда фуқароларимизнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган холда, аборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш кенг йўлга қўйилган бўлиб, ҳайвонот боғининг расмий веб-сайти, интернет тармоғидаги почта манзили ва ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларига эга.

Ҳайвонот боғимизда парваришлаб келинаётган жониворларимиз учун бефарқ бўлмаган юртдошларимизнинг фаолиятимизга боғлиқ асосли таклиф ва мулоҳазаларини доимо қадрлаймиз ва тегиши хулосалар чиқарамиз. 

Бироқ, баъзан айрим кишиларнинг турли сайтлар орқали Тошкент ҳайвонот боғи хусусида билдираётган ноўрин фикр мулоҳазаларига дуч келмоқдамиз. Бунга сабаб, ушбу кишиларнинг ҳайвонот боғида жониворларни боқиш ва парваришлашнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги маълумотга эга эмасликлари ёки бошқа  нотўғри ва асоссиз маълумотларга таянганликарини кўрсатади.

Шу муносабат билан, ҳурматли юртошларимизга шуни илтимос қилардикки, агар Сизда Тошкент ҳайвонот боғи фаолияти билан боғлиқ фикр-мулоҳазалар юзага келса, боғ маъмурияти, Сизнинг барча таклифларингизни биргаликда кўриб чиқиш ва тегишли чоралар кўришга тайёр эканлигини маълум қиламиз.

 

Интернет тармоғидаги манзилларимиз:

www.tashkentzoo.uz

info@tashkentzoo.uz

Facebook, Instagram (tashkentzoo)